Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қирғизистонда "Кришначилар" анжумани аниқланди

Қирғизистонда "Кришначилар" анжумани аниқланди

Қирғизистонда ўзини ривожлантириш курслари ниқоби остида "Кришначилар" анжумани ўтказилгани аниқланди. Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида "Кришна онги" жамияти томонидан ўзини ўзи ривожлантириш курслари ниқоби остида анжуман ташкил этилгани маълум бўлди. Тадбирга 300 га яқин иштирокчи йиғилган. Қирғизистон тадбир ташкилотчиларига жарима солди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар қилишича, анжуманда индивидуал ва жамоавий медитация, сектага хос бўлган қўшиқларни куйлаш каби амалиётлар қўлланган. Тергов давомида миссионерлар руҳий таъсир ўтказиш ва манипуляция қилиш орқали ўз тармоғини кенгайтиришга ҳаракат қилгани аниқланган.

Тадбир ташкилотчилари ва унда иштирок этган секта аъзоларига 120 минг сом миқдорида жарима солинди. Қирғизистон қонунчилигида миссионерлик фаолияти ва диний секта тарғиботи бўйича қатъий чекловлар белгиланган бўлиб, бу каби ҳолатлар давлат органлари томонидан жиддий назорат қилинади.

"Кришна онги" жамияти каби гуруҳларнинг фаолияти кўпинча ижтимоий хавф туғдириши мумкинлиги қайд этилади. Айниқса, уларнинг манипулятив амалиётлари жамиятда танқидга учрайди.

Қирғизистондаги диний ва секта фаолиятлари давлат томонидан қатъий назорат қилинмоқда, шунингдек, бу каби ҳаракатларнинг тарқалиши олдини олишга қаратилган чоралар кўрилмоқда.

Киритилди: 21:48 13.12.2024. Ўқилди: 794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!