Бугун 16 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда футболчилар учун тўланиши керак бўлган энг кам ойлик белгиланди

Ўзбекистонда футболчилар учун тўланиши керак бўлган энг кам ойлик белгиланди

Суперлигада рўйхатдан ўтадиган меҳнат шартномаларида минимал ойлик белгиланди. Унга кўра энди клуб ўз футболчисига ушбу суммадан кам бўлмаган маош белгилаши лозим. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

“Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, профессионал футбол клубларида ойлик-маошларнинг юқори миқдори ошишда давом этмоқда, бироқ ёш иқтидорларни рағбатлантириш масаласида қатор муаммолар мавжуд. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори кўринишида маош олаётган футболчида ўзининг ойлик чиқимларини қоплаш билан боғлиқ қийинчиликлар бор. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ўзбекистон футболчилари уюшмаси ҳамкорликда Ўзбекистон футбол ассоциациясига мазкур масалада қўшма таклиф киритди. Ҳар уч ташкилот ҳамкорликда якдил қарор қабул қилгунига қадар, Лига меҳнатга ҳақ тўлашнинг беш баробар миқдоридан кам бўлган меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказмайди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун бугунги, 10 декабрь ҳолатига кўра, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 миллион 155 минг сўм. Шунга кўра, эндиликда футболчи 5 миллион 775 минг сўмдан кам бўлмаган ойлик маош билан таъминланиши лозим.

Киритилди: 11:02 10.12.2024. Ўқилди: 3647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!