13 декабрь куни эрталаб Россия Украина ҳудудига 93 та ракета ва 200 га яқин дрон учирди. Дастлабки маълумотларга кўра, 81 та ракета уриб туширилган, шундан 11 та қанотли ракета Ф-16 туфайли уриб туширилган. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский айтиб ўтди.
«Бу бизнинг энергетика секторимизга қилинган энг катта ҳужумлардан бири», деди Зеленский ва камида битта ракета Шимолий Кореяга тегишли эканлигини айтди.
Украинанинг барча ҳудудларида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Портлашлар Киев, Черкас, Виннитса, Хмелнитский, Одесса, Харков ва Ивано-Франкивск вилоятларида содир бўлган.
«Укренерго» ширкати мамлакат аҳолисининг ярмига яқини электр энергиясиз қолганини даъво қилмоқда. Украинадаги энг йирик хусусий энергетика компанияси ДТEК бир нечта иссиқлик электр станциялари ускунасига шикаст етганини маълум қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги Таганрогдаги аэродромга АТАCМС ракеталари билан уюштирилган ҳужумга жавобан Россия ҳарбийлари Украина энергетика объектларига оммавий ҳужум уюштирганини маълум қилди.
Зарбаларнинг мақсадларига эришилди, барча объектларга зарба берилди. «Украинадаги ҳарбий-саноат комплекси фаолиятини таъминловчи муҳим ёқилғи-энергетика инфратузилмаси объектларига юқори аниқликдаги узоқ масофага мўлжалланган ҳаво ва денгиз қуроллари ҳамда учувчисиз учиш аппаратларига ҳужум уюштирилди», — дейилади хабарда.