Ҳукумат қарори билан хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар миқдорига ўзгартиришлар киритилди.
Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов қуйидаги тарифларга мувофиқ белгиланди:
Шунингдек, оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ҳамда рухсатнома бериш учун тўланадиган тўлов миқдори “Лицензия” автоматлаштирилган ахборот тизимида қуйидаги тарзда ҳисобланиши кўзда тутилди:
- 100 км га қадар БҲМнинг 54 фоизи миқдорида;
- ҳар бир кейинги км учун БҲМнинг 0,24 фоизи миқдорида.
Илгари мазкур тўловлар 100 км га қадар — 25 АҚШ доллари ҳамда ҳар бир кейинги километр учун — 0,11 АҚШ доллари қийматида белгиланган эди.