22 октябрь соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан йил бошидан буён ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 9 млрд kWh'га етди.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра , бугунги кунда мамлакатда умумий қуввати 4 682 мегаватт бўлган 12 та қуёш фотоэлектр станцияси ва 5 та шамол электр станцияси ишлаб турибди.
“Яшил” энергия ҳисобидан 2 млрд 730 млн куб метр табиий газ тежалди, атмосферага чиқиши мумкин бўлган 4 млн тонна зарарли моддалар олди олинди”, – дейилади расмий хабарда.
Жорий йил бошидан 22 октябрь соат 19:00 ҳолатигача Ўзбекистондаги барча гидроэлектр, қуёш ва шамол станциялари жами 14 млрд 520 млн kWh электр энергияси ишлаб чиқарди. Бу мамлакатдаги умумий генерациянинг 23 фоизиини “яшил энергия” ташкил этаётганини англатади. Бу эса 7,5 млн хонадоннинг 10 ойлик ёки 6 млн хонадоннинг бир йиллик электр эҳтиёжига тенг.