Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда яна бир агентлик ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда яна бир агентлик ташкил этилмоқда

Агентлик тўқимачилик, чарм ва ипак саноатига масъул бўлади.

Президент бошчилигидаги видеоселектор йиғилишида Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилиниши эълон қилинди.

Президент матбуот хизматига кўра, агентликка инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов раҳбарлик қилади.

Агентлик қошида тажрибали тадбиркорлардан иборат кенгаш ташкил қилинади. Агентликнинг алоҳида жамғармаси бўлади, давлат кўмаги, шунингдек тўқимачилик корхоналарига арзон айланма маблағ шу жамғарма орқали берилади. Жамғармага 200 миллион доллар ажратилади.

Киритилди: 16:23 13.08.2025. Ўқилди: 802 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!