Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда яна 300 дан ортиқ одам коронавирусга чалинди

Ўзбекистонда яна 300 дан ортиқ одам коронавирусга чалинди

2021 йил 3 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92320 (+314) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
– 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
– 5 нафари Андижон вилоятида,
– 6 нафари Бухоро вилоятида,
– 5 нафари Жиззах вилоятида,
– 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
– 3 нафари Навоий вилоятида,
– 5 нафари Наманган вилоятида,
– 39 нафари Самарқанд вилоятида,
– 5 нафари Сирдарё вилоятида,
– 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
– 8 нафари Фарғона вилоятида,
– 11 нафари Хоразм вилоятида,
– 32 нафари Тошкент вилоятида,
– 188 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
– Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
– Бухоро вилоятида 8 нафар,
– Жиззах вилоятида 7 нафар,
– Навоий вилоятида 4 нафар,
– Наманган вилоятида 14 нафар,
– Самарқанд вилоятида 51 нафар,
– Фарғона вилоятида 6 нафар,
– Хоразм вилоятида 6 нафар,
– Тошкент вилоятида 51 нафар,
– Тошкент шаҳрида 136 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 88258 (+293) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 655 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3407 нафар бемор даволанмоқда.

Киритилди: 10:12 04.05.2021. Ўқилди: 2405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!