Кеча Савдо-саноат палатаси ўтказган мулоқотда Central Asian Medical University ректори Нурилло Мамасадиков ССВ назоратида стандартларга жавоб берадиган клиникаларга бундай ҳуқуқ беришни қўллаб-қувватлади.
Қашқадарё вилоят ССБ бошлиғининг айтишича, ҳозирда президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ҳужжат 2–3 ҳафта ичида қабул қилиниши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Жалолиддин Асамутдинов режага кўра биринчи босқичда кўз аъзолари трансплантациясига рухсат берилишини қўшимча қилди.