Европа Иттифоқи Яқин Шарқдаги можаролар фонида Россияга қарши қўлланилган санкциялар сиёсатини қайта кўриб чиқиши мумкин.
Бу ҳақда "Asia Times" нашри хабар бермоқда.
"Украинадаги тўрт йиллик можаро давомида Россия экспортининг Осиё бозорига қайта йўналтирилиши, агар Европа Иттифоқи ўз санкцияларини бекор қилса, якуний натижа бўлиб қолмайди", — дейилади материалда.
Нашр муаллифларининг таъкидлашича, Европа Иттифоқи учун Россия ресурслари жуда зарур.