Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2025/2026-ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар бўйича ўтиш баллари тасдиқланди.
Ушбу ўтиш баллари жорий йилда ҳам тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилган.
Махсус синовлар йўналишлар кесимида белгиланган бўлиб, улар қуйидаги тартибда тасдиқланган:
Таълим
Санъат ва гуманитар фанлар
Ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот
Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ
Табиий фанлар, математика ва статистика
Ахборот-коммуникация технологиялари
Муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари
Қишлоқ, ўрмон, балиқ хўжалиги ва ветеринария
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот
Хизматлар соҳаси
Эслатиб ўтамиз, ушбу баллар хорижий ва нодавлат ОТМлардан Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ўқишни кўчиришни истаган талабалар учун белгиланган. Уларнинг асосида махсус тест синовлари ўтказилади ва ҳар бир соҳа учун белгиланган минимал ўтиш баллидан юқори натижа талаб этилади.