Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда туристик маҳаллалар, қишлоқлар ва овуллар пайдо бўлади

Ўзбекистонда туристик маҳаллалар, қишлоқлар ва овуллар пайдо бўлади

Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан 2019 йилнинг 1 ноябридан эътиборан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси энг юқори туризм салоҳиятга эга бўлган фуқаролар йиғинлари (шаҳарча, қишлоқ, овуллар ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларнинг маҳаллалари) рўйхатини шакллантира бошлайди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари яратилган тақдирда ва сайёҳлар учун камида беш хил хизмат тури (яшаш ва/ёки овқатлантириш хизматларидан ташқари) кўрсатилган тақдирда, уларга «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақоми берилади.

2020 йилдан бошлаб «Туризм маҳалласи», «Туризм қишлоғи» ёки «Туризм овули» мақомининг берилган фуқаролар йиғини «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларига киритилади.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 22:30 13.08.2019. Ўқилди: 1503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!