Бугун 21 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда туғилган машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди

Ўзбекистонда туғилган машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди

Ўзбекистонда туғилган, ҳозир Россияда истиқомат қилувчи машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди.

Қайд қилинишича, бунга тадбиркор Пётр Гавриловнинг IQ Plastique клиникасида ошқозон резекциясидан сўнг вафот этгани сабаб бўлган.

Тимур Ҳайдаров дастлаб Пётр Гавриловнинг ўз клиникасида вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Унинг таъкидлашича, IQ Plastique ошқозонни резекция қилиш операцияларини бажармайди.

Бироқ, кейинчалик Ҳайдаров Гавриловнинг операциясини IQ Plastique клиникаси шифокори Иля Елагин амалга оширганини тасдиқлади.

Журналистларнинг ёзишича, ҳозир беморларнинг кўплаб бошқа шикоятлари текширилмоқда ва суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Киритилди: 10:18 17.04.2024. Ўқилди: 701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!