2026 йилдан мамлакатимизда “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили жорий этилади.
Эндиликда тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг ўзида бир вақтнинг ўзида қуйидагилар амалга оширилади:
🔹 электрон рақамли имзо берилади;
🔹 банкда ҳисобрақам очиб берилади;
🔹 истагига кўра ижара шартномаси расмийлаштирилади;
🔹 касса аппарати солиқ органида рўйхатдан ўтказилади;
🔹 масъул давлат органларига автоматик хабарнома юборилади.
Энг муҳими — барча жараёнлар учун керакли вақт ҳозирги 1 ҳафта ўрнига атиги 15 дақиқа бўлади!