Ўзбекистонда 2027 йилдан суюлтирилган газ етказиб бериш соҳасини республика бўйлаб хусусий секторга ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда маълум қилди.
Ҳозир мамлакатда 3 млн 800 минг хонадон суюлтирилган газдан фойдаланади. Илгари давлат монополиясида бўлган ушбу таъминот тизимига босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилмоқда.
Хусусан, тадбиркорлар иштирокидаги дастлабки тажриба лойиҳаси Андижон вилоятида бошланган. Келгуси йилда бу амалиётни бутун республика бўйлаб кенгайтириш мақсад қилинган.
Президент мазкур жараёнда газ таъминоти узлуксизлиги, хавфсизлик ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифати энг муҳим мезон бўлишини таъкидлади.