Энди сув омборлари ва уларга туташ бўш ер участкаларида туристик ҳамда дам олиш объектларини ташкил этиш мумкин. Ер майдонлари электрон онлайн-аукцион орқали ажратилади.
Ҳукуматнинг 2026 йил 5 ноябрдаги 609-сон қарори билан бу борадаги тартиб тасдиқланди:
➖ туризм ҳудудларида қутқарув хизмати ташкил этилиши ёки профессионал қутқарувчилар билан шартнома асосида навбатчилик йўлга қўйилиши шарт;
➖ кичик кемалардан хавфсиз фойдаланиш ва чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш таъминланади;
➖ рақамли хариталар, онлайн брон қилиш ва QR-кодли навигация тизимлари жорий этилади.
Туризм объектларини жойлаштиришда сувни муҳофаза қилиш ва санитария зоналари, шунингдек, сел ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудлар ҳисобга олинади.