Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда Шигабутдин Маржани ҳаётига бағишланган “Устоз” фильми суратга олинмоқда

Ўзбекистонда Шигабутдин Маржани ҳаётига бағишланган “Устоз” фильми суратга олинмоқда

Фильмда машҳур татар олими, файласуф Маржанининг болалиги, Бухоро ва Самарқанддаги таълим йиллари ҳамда илмий фаолияти тасвирланади.

Суратга олиш ишлари Бухородаги Мир-Араб мадрасасида бошланди. Фильмда ёш Маржани ролини Булат Гатауллин ижро этади. Режиссорлар Рамил Тухватуллин (Татаристон) ва Илҳом Муҳаммадиброҳимов (Ўзбекистон).

Фильм Ўзбекистон ва Татаристон киностудиялари ҳамкорлигида яратилмоқда. Унинг премьераси 2026 йил сентябрь ойида Қозон халқаро кинофестивалида бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:58 29.12.2025. Ўқилди: 1095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!