Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажми 105 трлн сўмга яқинлашди

Ўзбекистонда қурилиш ишлари ҳажми 105 трлн сўмга яқинлашди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ-май ойларида Ўзбекистонда 104,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 14,5 фоизга ошган.

Статистикага кўра, мамлакатда қурилиш соҳаси сўнгги йилларда барқарор ўсишни намоён этмоқда. Жумладан, қурилиш ишлари ҳажми 2022 йилнинг январ -май ойларида 45,8 трлн сўмни ташкил этган.

2023 йилда бу кўрсаткич 52,2 трлн сўм, 2024 йилда 59,1 трлн сўм, 2025 йилда эса 87,5 трлн сўмга етган.

2026 йилда бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 104,9 трлн сўмга чиқиб, сўнгги беш йилдаги энг юқори натижа қайд этилди.

Киритилди: 18:11 02.07.2026. Ўқилди: 834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!