Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди

Ўзбекистонда қидирувда бўлган аёл Туркияда ушланди

34 ёшли аёл одам савдоси билан шуғулланган.

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, 1990 йилда туғилган С.Ў. Тошкент шаҳрига депортация қилинди. Бу ҳақда Бош консулхона маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур фуқаро ватандошимизни чет элда қонунга хилоф равишда уларнинг ҳужжатларини олиб қўйган ва шаҳвоний мақсадларда сотиб юборган.

Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади.

Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Киритилди: 15:24 19.01.2025. Ўқилди: 1031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!