Бугун 27 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда пулли йўллар учун қонун қабул қилинмоқда

Ўзбекистонда пулли йўллар учун қонун қабул қилинмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари "Автомобил йўллари тўғрисида"ги қонун лойиҳасини маъқуллаб, Сенатга юборди.

Лойиҳада:
➖ йўлларни режалаштириш механизми жорий этилади;
➖ аҳоли фикри ва атроф-муҳит омиллари инобатга олинади;
➖ пиёдалар учун тўсиқсиз муҳит яратилади;
➖ коммуникация ишларидан сўнг йўлни тиклаш харажатлари қопланади;
➖ оғир транспорт ҳаракати тартибга солинади;
➖ хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш талаблари белгиланади.

Қонун билан пулли йўллар тармоғини яратишга ҳуқуқий асос берилади. Пулли йўллар фақат муқобил бепул йўл мавжуд бўлган ҳолда қурилади ва тўлов миқдори иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаши керак.

Киритилди: 16:03 24.09.2025. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!