Ўзбекистон Марказий банки томонидан тижорат банклари орқали сотувга чиқарилган оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар нархлари пасаймоқда. Бу ҳақда «Янги Ўзбекистон» хабар берди.
Марказий банк 15 декабрь учун олтин қуймалар нархини эълон қилди:
Марказий банк томонидан 14 декабрь куни олтин қуймалар учун эълон қилинган нархлар қуйидагича бўлган:
Ўлчовли олтин қуймаларни сотиш нархлари ҳар куни янгиланади.
Олтин қуймаларнинг сотиш ва қайтариб сотиб олиш нархлари олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи ва Марказий банк томонидан белгиланган маржа ёки чегирма асосида шаклланади ва ҳар куни Марказий банкнинг веб-сайтида миллий валютада эълон қилиб борилади.
Маржа ва чегирма миқдорлари ўлчовли қуймаларнинг муомалага чиқарилиши ва муомалада бўлиши билан боғлиқ операцион харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Қадоқлари бут олтин қуймалар сотув шохобчаларида тижорат банки томонидан ёмби эгасига тўловни дарҳол амалга ошириш орқали қайтариб сотиб олинади.
Қадоғи бузилган ёки техник талабларга мос келмайдиган олтин қуймаларни қайтариб сотиб олиш уларни техник экспертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади ва экспертиза ўтказилгандан сўнг тўлов тўлаб берилади. Қадоғи бут ҳолатдаги олтин қуймаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.