Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда ноқонуний контентни ўчириш тартиби эълон қилинди

Ўзбекистонда ноқонуний контентни ўчириш тартиби эълон қилинди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ноқонуний контент аниқлангандан кейин 24 соатда веб-сайт эгасига ёки онлайн-платформа фойдаланувчисига ёки оммавий ҳамжамият модераторига уни ўчириш, тарқатишни тўхтатиш тўғрисида кўрсатма юборади.

Кўрсатма юборилган масъул унда кўрсатилган ноқонуний контентни ўчиришга, тарқатилишини тўхтатишга мажбур ва 12 соатдан кечиктирмай бу ҳақида ваколатли органни хабардор қилиши шарт.

Веб-сайт эгаси талабларни бажармаса Ўзбекистонда ушбу веб-сайтга киришни чеклаш чоралари кўрилади.

Фойдаланувчи ёки оммавий ҳамжамият модератори талабларни бажармаса, онлайн-платформа мулкдорига ноқонуний контентни ўчириш, тарқатилишини тўхтатиш тўғрисида 24 соатда кўриб чиқилиши шарт бўлган тақдимнома юборади.

Фойдаланувчи ёки модератор мунтазам (йил давомида 3 мартадан ортиқ) ноқонуний контентни ўчириш, тарқатилишини тўхтатишга оид кўрсатмани бажармаса, унинг аккаунти ёки оммавий ҳамжамиятнинг Ўзбекистондаги фаолиятини 6 ойгача тўхтатиш тўғрисида тақдимнома юборилади.

Онлайн-платформа мулкдори контентни ўчириш ёки фаолиятни тўхтатишга оид тақдимномаларни қаноатлантирмаса, ваколатли орган 1 ойда мазкур талаблар билан судга даъво киритиши мумкин.

Киритилди: 23:32 20.05.2025. Ўқилди: 635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!