86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.
Манбаларга кўра, Хоманаийнинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) даги энг ишончли шахслари — қўмондон Ҳусайн Саломи, аэрокосмик раҳбари Амирали Ҳажизода (баллистик ракеталар дастури раҳбари) ва разведка бошлиғи Муҳаммад Козимий ўтган жума кунидан бери Исроил зарбаларида ҳалок бўлган.
Улар Хоманаийнинг 15–20 кишидан иборат яқин маслаҳатчилар доирасига кирган — бу доирада ИРГҚ қўмондонлари, уламолар ва сиёсатчилар бор. Бу гуруҳ доимий эмас, муҳим масалалар юзасидан чақириладиган йиғилишларда қатнашади.
Хоманаий ўзининг барча сиёсий ва ҳарбий қарорларини якка ўзи қабул қилса-да, турли фикрларга қулоқ тутади ва маслаҳатлар олади. У жуда эҳтиёткор ва интизомли, шу сабаб у шунча йил ҳокимиятда сақланиб турибди, дейди экспертлар.