Бугун 18 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Теҳроннинг асосий қуроли ракеталар эмас - эксперт

Теҳроннинг асосий қуроли ракеталар эмас - эксперт

Бугунги Эрон армияси юқори технологияли ва самарали қуролларга эга бўлсада (15 Мах тезликда учувчи "Фаттаҳ-2" ракетаси, турли хил ва кўп сонли дронлар), лекин Теҳроннинг асосий қуроли ва "таҳдиди" бу - Ҳормуз бўғози, дейди Sputnik ҳарбий шарҳловчиси Александр Хроленко.

Бугун Эрон катта урушга киришишни истамайди ва шу сабабли Исроил ва АҚШга шунчаки огоҳлантириш бермоқда:

"Агар бизнинг нефть иншоотларимиз жиддий зарар кўрса, минтақадаги ҳеч бир давлатнинг ўз нефтидан фойдаланишга рухсат бермаймиз", - деган эди Али Хоманаийнинг ташқи ишлар бўйича бош маслаҳатчиси Жавад Ларижоний яқинда.

Бу сўзлар Эрон агар истаса осонлик билан Ҳормуз бўғозини тўсиб қўйиши мумкинлигини англатади.

Ҳормуз бўғози орқали ҳар ой 3000 га яқин турли савдо кемалари ва танкерлари ўтади ва бу дунё нефть савдосининг қарийб 20 фоизини ташкил қилади. Бўғознинг энг тор нуқтаси 33 км бўлиб, танкерлар кенглиги атиги 2 миль бўлган иккита йўналишдан фойдаланади.

Агар ушбу жой тўсиб қўйилса (ракеталар, денгиз миналари, йирик кемаларнинг чўкиб кетган корпуслари), Саудия Арабистони, Ироқ ва Қувайтдан углеводород экспортининг катта қисми тўсиб қўйилади ва Қатардан суюлтирилган газ экспорти бутунлай тўхтатилади.

Киритилди: 15:55 17.06.2025. Ўқилди: 7289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!