Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда муддатли сайловларни ўтказиш санаси март ойига кўчирилиши мумкин

A A A
Ўзбекистонда муддатли сайловларни ўтказиш санаси март ойига кўчирилиши мумкин

Ўзбекистон сайлов тизимини янада демократлаштириш, сайлов қонунчилиги ва амалиётини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига қатор ўзгартиш ва қўшимчаларни киритишни назарда тутадиган қонун лойиҳасини тайёрлаш режалаштирилмоқда.

Унга кўра:

суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга сайлаш ҳуқуқини бериш, суд томонидан индивидуал тартибда сайлаш ҳуқуқи чекланган ҳоллардан ташқари;

муддатли сайловларни ўтказиш санасини декабрь ойидан март ойига кўчириш;

бир номзод фақат битта вакиллик органига депутат этиб сайланиши мумкинлиги тўғрисидаги қоидани ўрнатиш назарда тутилган.

Ижро муддати - 2020 йил август, масъул ижрочилар - МСК, Конституциявий суд, Адлия вазирлиги.

Киритилди: 09:35 22.05.2020. Ўқилди: 1976 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!