Жорий йилнинг 29 май куни Давлат Раҳбари томонидан Озарбайжон Республикасида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, хусусан мураббо (джем) ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни ўрганиш, тажриба алмашиш ҳамда келажакда ишлаб чиқаришни амалга ошириш юзасидан топшириқ берилган.
Мазкур топшириқни бажариш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти, “Агробанк” АТБ Бошқарув раиси ҳамда юртимизнинг ушбу соҳадаги 20 га яқин тадбиркорлари айни вақтда Озарбайжон давлатида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Хизмат сафари доирасида Озарбайжон тажрибасини ўрганиш натижасида Ўзбекистонда мева-сабзавотларни қайта ишлаш, хусусан мураббо (джем) тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.