2026 йил 11 март куни юртимиз энергетика тизимида март ойи учун электр энергияси истеъмоли ва юклама бўйича янги рекорд қайд этилди.
👨👩👧👦 Хусусан, 11 март куни республика бўйича суткалик электр энергияси истеъмоли 267 млн кВт·соатни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан 14 млн кВт·соатга кўп бўлди.
Шунингдек, кечки юқори истеъмол соатларида энергетика тизимидаги энг катта юклама соат 18:12 да 12 680 МВтга етди. Бу эса аввалги март ойи кўрсаткичидан 480 МВтга юқори.
Бу кунда электр станцияларда жами 272 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди, яъни ўтган йил март ойидаги ишлаб чиқаришга нисбатан 12 млн кВт·соатга кўп.
♻️ Қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссаси ошиб бормоқда.
Кун давомида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келди.
Шундан:
🔌 қуёш ва шамол электр станциялари улуши 14,3 фоизни ташкил қилди.
Айниқса, кундузги соатларда электр энергияси балансини таъминлашда қуёш ва шамол станцияларининг ҳиссаси 35 фоизгача етди.