Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда мактаблардаги дарслар 2 сентябрдан бошланади

Ўзбекистонда мактаблардаги дарслар 2 сентябрдан бошланади

Ўзбекистондаги барча мактабларда 2025/2026-ўқув йили учун дарслар 2 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди.

Дарс жараёнлари 2 сентябрь, сешанба кунидан бошланиб, биринчи дарс соатларида «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида «Келажак соати» дарслари ўтказилади.

Шу билан бирга, жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 738 минг нафардан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси» тантанали топширилади.

Олийгоҳларда 1-босқич талабаларига дарслар 3 сентябрдан, юқори курсларга 8 сентябрдан бошланиши хабар қилинганди. Шунингдек, академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари ҳам 3 сентябрдан дарсларда қатнаша олади.

Киритилди: 22:55 25.08.2025. Ўқилди: 653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!