Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда маҳаллий рейсдаги барча резидент авиакомпанияларга субсидия ажратилади

Ўзбекистонда маҳаллий рейсдаги барча резидент авиакомпанияларга субсидия ажратилади

Ҳукумат қарори билан маҳаллий авиақатновларни амалга оширувчи барча резидент авиакомпанияларга субсидия ажратиладиган бўлди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Минтақавий авиаташувларни ва ички туризмни янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, маҳаллий йўналишлардаги авиақатновларга Uzbekistan Airways учун белгиланган махсус тарифлар ва субсидия миқдорлари барча резидент авиакомпанияларга татбиқ этишга розилик берилди.

Авиачипталар нархлари ҳамда субсидияланадиган авиақатнов йўналишларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия таркиби қайта тасдиқланди. Комиссия 6 кишидан иборат бўлиб, унга экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим вазири Азиз Абдуҳакимов раислик қилади.

Махсус комиссия — субсидияланадиган авиақатновлар чипталари ва авиқатнов йўналишларини ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳаллий йўналишларни белгилаш бўйича комиссия.

Шу муносабат билан барча резидент авиакомпаниялар махсус комиссия томонидан белгиланган маҳаллий йўналишлар ва тарифлар доирасида авиачипта сотишни йўлга қўйиш ҳамда ҳар ой якуни бўйича Транспорт вазирлигининг 2021 йил 14 октябрдаги 188-сон буйруғи билан тасдиқланган жадвал шаклида Транспорт вазирлигига субсидиялаш учун аризалар киритиши мумкин.

Киритилди: 09:39 13.05.2025. Ўқилди: 328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!