Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда коронавирусни юқтириш ҳолати 3078 тага етди

Ўзбекистонда коронавирусни юқтириш ҳолати 3078 тага етди

2020 йил 23 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3078 (+42) нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси чет элдан келган фуқароларда аниқланган. Жумладан, 38 нафар Санкт-Петербургдан чартер рейс билан, 2 нафар  Тожикистондан келган ва карантин марказига жойлаштирилган фуқароларда ҳамда 2 нафар Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида инфекция қайд этилди.
Айни пайтда юртимизда 2492 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакатимизда 573 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир. Барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
 

Киритилди: 10:03 23.05.2020. Ўқилди: 2876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!