Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда киберспорт расман алоҳида спорт тури сифатида эътироф этилди

A A A
Ўзбекистонда киберспорт расман алоҳида спорт тури сифатида эътироф этилди

Шавкат Мирзиёев киберспорт ўйинларини ривожлантиришга оид қарорни имзолади. Унга кўра, 2023 йилдан бошлаб анъанавий тарзда киберспорт турлари бўйича:

— ҳар йили апрель ойида “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионати;
— ҳар йили декабрь ойида “Вазирлар Маҳкамаси кубоги” турнири;
— ҳар йили июнь ойида “Ёшлар кубоги” турнири ўтказилади.

Бунда ушбу мусобақалар уч босқичда ўтказилади ҳамда туман (шаҳар) ва вилоят босқичлари онлайн бўлади.

➖ Киберспорт бўйича мусобақаларда ғолиб ҳамда совриндор бўлган киберспортчиларга бирйўла бериладиган пул мукофотлари ва совғалар солиққа тортилмайди.

➖ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб «Спорт фаолияти: киберспорт» бакалавриат таълим йўналиши очилади ҳамда ўқиш муддати 3 йил бўлади.

➖ “Uzbekistan Esports Championship” республика чемпионатида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган киберспортчилар 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб “Спорт фаолияти: киберспорт” бакалавриат таълим йўналишига касбий (ижодий) имтиҳонларни топширишдан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади.

➖ Киберспорт фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига киритилади.

➖ 2023 йил 1 январдан бошлаб киберспорт клубларига уларнинг бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини қоплаш учун ҳудудий “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан ҳар ойда 3 ой давомида 15 миллион сўмгача пул маблағлари ажратилади. Ажратилаётган маблағларни киберспорт клубларига алоҳида шартлар (киберспортчиларни тайёрлаш, тренер жалб қилиш, мусобақаларда иштирок этиш ва бошқалар) асосида берилади.

Киритилди: 21:42 16.11.2022. Ўқилди: 5022 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!