2025 йилнинг 3-чорагига кўра, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 4,9 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 пунктга камайган.
Бандлик вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳисобот даврида меҳнат ресурслари 20,35 млн (1,9 фоиз ёки 387,3 мингга кўпайган), иқтисодий фаол аҳоли сони 15,57 млн нафарни ва банд аҳоли сони 14,81 млн (4,1 фоизёки 579,6 мингга кўпайган) нафарни ташкил қилган.
Шунингдек, бандлик сектори:
2025 йилда 4,45 млн аҳоли даромадли меҳнат билан таъминланди:
Қайд этилишича, ишсизлик даражаси бандлик сиёсати ва янги иш ўринлари туфайли камаймоқда. Бу эса аҳолига даромадли ишлаш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил якунига кўра Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 6,8 фоизни ташкил этган хабар қилинган эди.