Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ортмоқда

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада ортмоқда

1️⃣Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2025 йил июль ойида 1159 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 15,9 фоизга ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 14,3 фоизга сезиларли даражада ортган.

📝 ИФИ қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

🔼хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги операциялар сони 3 фоизга ортган;
🔼товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 33,2 фоизга ошган;
🔼товар белгилари бўйича компонент 51 фоизга ортган.

🇺🇿 2025 йил июль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 11 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган. Жумладан, Бухоро (47,9 %), Сурхондарё (42,8 %), Наманган (35,4 %) ва Самарқанд вилоятларида (33,8 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган.

Киритилди: 15:36 19.08.2025. Ўқилди: 266 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!