Бугун 22 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда «Инсон қадри учун – 100 та мақсад» лойиҳасига 55 трлн сўм ажратилади

Ўзбекистонда «Инсон қадри учун – 100 та мақсад» лойиҳасига 55 трлн сўм ажратилади

Тараққиёт стратегиясида 7 та устувор йўналиш бўйича, «Инсон қадри учун – 100 та мақсад» белгилаб олинди. Бу ҳақда 26 январь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда таъкидланди.

«Тараққиёт стратегиясида 7 та устувор йўналиш бўйича, ‘Инсон қадри учун – 100 та мақсад' белгилаб олинди. Ушбу мақсадларга эришиш учун, 2022 йилнинг ўзида умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард долларлик 398 та чора-тадбирни амалга ошириш кўзда тутилмоқда», – деди президент.

Давлат раҳбари барча саъй-ҳаракатлар, ажратилаётган маблағлар маҳалла ва хонадонларгача аниқ етиб бориши ва ҳар бир оила фаровонлигини оширишга хизмат қилиши шартлигини таъкидлади.

Киритилди: 18:00 26.01.2022. Ўқилди: 1993 марта. Фикрлар сони: 9 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!