Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Путин Трампга жиддий таклиф билан чиқди

Путин Трампга жиддий таклиф билан чиқди

Владимир Путин Дональд Трампга агар АҚШ Украинага ёрдамни тўхтатса, Эрон билан разведка маълумотлари алмашинувини тўхтатишни таклиф қилди. Бу ҳақда Politico хабар берди.

"Кремл Оқ уйга шундай келишувни таклиф қилган: агар АҚШ Украинага Россия ҳақидаги разведка маълумотларини узатишни тўхтатса, Москва ҳам Эрон билан разведка маълумотлари, жумладан Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектлари координаталари билан бўлишишни тўхтатади", дея ёзмоқда нашр.

Politico'нинг манбаларига таяниб хабар беришича, бу таклифни Россия президенти махсус вакили Кирилл Дмитриев ўтган ҳафта Майамида Дональд Трамп маъмурияти вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан ўтказилган учрашувда билдирган.

Манбаларга кўра, АҚШ бу келишувни рад этган. Шунга қарамай, бундай таклиф Европа дипломатларини хавотирга солган. Улар Москва Европа ва АҚШ ўртасига низо солишга уринаётганидан хавотирда.

Киритилди: 22:19 21.03.2026. Ўқилди: 1544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!