Туркиянинг Орду вилоятидаги Уне қишлоғининг Қора денгиз соҳилида Америкада ишлаб чиқарилган AEGIR дрони топилди.
Дрон маҳаллий аҳоли томонидан топилган ва улар бу ҳақда расмийларга хабар беришган. У Американинг Sierra Nevada Corporation (SNC) компанияси томонидан ишлаб чиқилган AEGIR дрони эканлиги аниқланди.
Текширувдан сўнг, дрон қирғоқдан 2 денгиз мили (3218 метр - таҳр.) масофада йўқ қилинди.
Шуни таъкидлаш керакки, тахминан 10 метр узунликдаги AEGIR-W максимал масофаси 900 км ва 25 тугундан ошиқ тезликка эга. Автоном равишда вазифаларни бажаришга қодир дрон 300 кг юк кўтариш қувватига эга.
Дрон Украина томонидан Россияга қарши ишлатилган ва номаълум сабабларга кўра оқимлар орқали Туркия қирғоқларига олиб кетилган бўлиши мумкин деб тахмин қилинмоқда. Портловчи моддаларни олиб юрадиган шунга ўхшаш учувчисиз учиш аппаратлари илгари Туркия қирғоқлари яқинида топилган эди.
Дрон Туркия денгиз флотининг махсус кучлари томонидан йўқ қилинди.