Бугун 21 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

"У — ҳақиқий жангчи" — Британия ОАВлари Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйинини олқишламоқда

"У — ҳақиқий жангчи" — Британия ОАВлари Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйинини олқишламоқда

ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.

"Бу "Ман Сити" учун энг яхши оқшом бўлмади, аммо Ҳусанов ажойиб ўйин кўрсатди. У ўтган мавсумда жамоага келган пайтда бироз довдираб қолгандек кўринганди, бироқ ўшандан бери жуда катта ўсишга эришди", — деб ёзди Огден X ижтимоий тармоғида Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Сити» ва «Реал» ўртасидаги жавоб учрашувидан сўнг.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» икки ўйин натижасига кўра «Реал»га 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди ва Европанинг энг нуфузли клублар мусобақасини тарк этди. Шу билан бирга, Англиянинг Manchester Evening News нашри Ҳусановга «шаҳарликлар» таркибида энг юқори баҳони қўйди.

Киритилди: Бугун 18:47. Ўқилди: 566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!