Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Исроилнинг F-16 қирувчи самолётини йўқ қилди. Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси хабар берди.
"Эроннинг марказий қисмида Исроил режимига тегишли учинчи жанговар самолёт, F-16 туридаги қирувчи Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси аэрокосмик кучларининг энг янги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилди", дейилади корпус баёнотида.
Исроил томони ҳозирча бу хабарга изоҳ бермади. Оммавий ахборот воситалари самолётнинг қулаши акс этган видеони эълон қилди.