Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда илк ривожланиш марказлари ташкил этилади

Ўзбекистонда илк ривожланиш марказлари ташкил этилади

Илк ривожланиш марказлари ташкил этилади

Ҳукумат қарори (439-сон, 14.07.2025 й.) билан “Илк ривожланиш марказлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🏛 Низом мактабгача таълим билан қамраб олинмаган ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия хизматларини кўрсатиш бўйича Илк ривожланиш марказларини ташкил этиш тартибини белгилайди.

📙 Марказлар 3–6 ёшли болаларни, хусусан, камбағаллик даражаси юқори ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилалар фарзандларини қамраб олган ҳолда ташкил этилади.

✔️ Марказлар қуйидаги 2 та модел асосида фаолият кўрсатади:

🔹 махсус мактабгача таълим хизмати модели – педагоглар томонидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оилаларнинг 2–7 ёшли фарзандлари учун яшаш хонадонига борган ҳолда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;

🔹 ўйин гуруҳи модели – 3–6 ёшли болалар учун Марказларда ташкил этилган қисқа муддатли (3,5–4 соат) гуруҳ.

📝 Марказлар туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳузурида ташкил этилади.

⛔️ Марказларга қабул қилинган барча тарбияланувчилардан ота-она тўлови ундирилмайди.

Киритилди: 19:24 15.07.2025. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!