Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та уюшган жиноий гуруҳ фош этилди

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та уюшган жиноий гуруҳ фош этилди

Январь-февраль ойларида Ўзбекистонда 45 та уюшган жиноий гуруҳ аниқланди, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

ИИВ, ДХХ, Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари билан 6025 та махсус тезкор тадбир, жумладан, 806 та тунги рейд, 2876 та тинтув ўтказилди.

ИИВ видеосидан кадр.ИИВ видеосидан кадр.

Хабарда айтилишича, 116 та товламачилик, 315 та қурол-яроғни ноқонуний сақлаш, 86 та қиморхона ташкил этиш, 40 та одам савдоси ҳамда 790 та фоҳишахона сақлаш ва ОИВ инфекциясини тарқатиш ҳолатлари фош этилган. Қидирувда бўлган 533 нафар шахс қўлга олинган.

Қурол билан боғлиқ 315 та иш бўйича жами 4570 та совуқ қурол, жумладан, 50 та бита, 72 та кастет, 4004 та ўткир тиғли жисмлар мусодара қилинган. Бундан ташқари, 5814 та ўқ-дорилар ва 3,7 кг портловчи моддалар олиб қўйилган.

ИИВ видеосидан кадр.ИИВ видеосидан кадр.

ИИВ ижтимоий тармоқларда «криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи ёшлар ва аҳоли орасида бузғунчи ёт ва жиноят олами ғояларини тарғиб қилувчи» 47 та аккаунт блокланганини қайд этди.

Киритилди: Бугун 18:15. Ўқилди: 337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!