Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда ҳар 100 та оиланинг 61 тасида шахсий машина бор

Ўзбекистонда ҳар 100 та оиланинг 61 тасида шахсий машина бор

2025 йилда Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган енгил автомобилларнинг ўртача сони 61 донани ташкил этган.

Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Бундан 15 йил аввал, яъни 2010 йилда ҳар 100 оилада бор-йўғи 21 та машина бўлган бўлса, 2015 йилга келиб бу рақам икки баравар ошиб, 42 тага етган.

2020 йилдаги 49 талик кўрсаткич эса бугунги кунда янада салмоқлироқ кўриниш олган.

Рақамлар шуни курсатмоқдаки, ўзбекистонликларнинг автомобилларга бўлган эҳтиёжи ва имконияти йилдан-йилга барқарор суръатда ўсиб бормоқда.

Киритилди: Бугун 20:25. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!