Бугун 30 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда “Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга туширилди

Ўзбекистонда “Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга туширилди

Ўзбекистонда “Ҳаж ва Умра ягона портал” номли янги электрон платформа ишга туширилди. Янги тизим фуқароларга ҳаж ва умра зиёратларига қатнашиш учун аризани онлайн тарзда юбориш имконини беради.

Лойиҳанинг асосий мақсади — зиёратчиларни рўйхатга олиш жараёнини қулай, шаффоф ва инсон омилисиз амалга оширишдир. Портал орқали ҳаж сафарига боришни хоҳловчи фуқаролар учун ягона электрон навбат шакллантирилади ҳамда аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилади.

Янги тизим фуқароларга уйдан чиқмасдан туриб ариза топшириш имконини беради. Бу орқали турли ташкилотларга шахсан бориш, ҳужжат тўплаш ёки ортиқча бюрократик жараёнлардан ўтиш зарурати йўқолади.

Ариза қуйидаги икки йўл билан топширилади:

– Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали;

haj-umra.gov.uz сайтида.

Ушбу ташаббус зиёратчилар учун қулайлик яратиш билан бирга, навбат тизимини адолатли ва автоматик бошқаришни таъминлайди.

Киритилди: 23:35 23.10.2025. Ўқилди: 1930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!