Ўзбекистон вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархлари тўғрисида маълумот берилди.
Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатнинг марказий ҳудудларидаги умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)да кузатув ўтказилди.
Қайд этилишича, кузатув натижалари бўйича паловнинг ўртача нархлари қуйидаги кўринишга эга бўлди:
Билдирилишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.
Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.