Ўзбекистон президентининг қатор фармонлари асосида давлат хизматлари кўрсатиш тартибларига риоя этилиши ҳолати республика миқёсида ўрганилди.
Ўрганиш натижасида қуйидаги вазирлик ва идоралар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилмаган ҳолда фуқаролар ҳамда тадбиркорлардан давлат хизматлари кўрсатилишида ҳамда ишга қабул қилиш жараёнида ортиқча ҳужжатлар талаб қилинганлиги аниқланди:
Адлия вазирлиги томонидан мазкур қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйганлиги юзасидан юқоридаги вазирлик ва ташкилотларга нисбатан тақдимнома ҳамда огоҳнома таъсир чоралари қўлланилди.