Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда электромобиллар аккумуляторлари учун утилизация йиғими жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда электромобиллар аккумуляторлари учун утилизация йиғими жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда 2025 йилдан электромобиллар аккумуляторлари учун утилизация йиғими жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда 28 октябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида бўлиб ўтган йиғилишда вазир ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров маълум қилди, дея хабар бермоқда Spot.

Тўловни тайёр маҳсулотларни импорт қилувчилардан ёки маҳаллий аккумулятор ишлаб чиқарувчилардан ундириш режалаштирилган.

Шундай қилиб, янги солиқ электромобиллар эгаларига, шунингдек, автомобилларни тайёр ҳолда олиб кирувчи жисмоний ва юридик шахсларга тааллуқли бўлмайди, дея таъкидлади Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Агар солиқ қўлланилса, у батареянинг қувватига қараб ўзгаради. Енгил электромобиллар учун тўлов 5 мингдан 10 минг сўмгача, электр юк машиналари учун эса 370 минг сўмгача бўлади.

Натижада Иқтисодий молия вазирлиги 14 миллиард сўмга яқин маблағ йиғишни кутмоқда. Кейинчалик олинган маблағларни Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигига ўтказиш режалаштирилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:13. Ўқилди: 583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!