Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда дориларни рецептсиз сотиш қоидалари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни рецептсиз сотиш қоидалари ўзгартирилди



Энди дорини шифокор кўрсатмасисиз сотиш учун унинг уй шароитида хавфсиз қўлланиши, дозани ошириб юбориш ёки қарамлик хавфи пастлиги ва йўриқномаси тушунарли бўлиши керак.

Бир нечта фаол модда қўшилган дорилар ҳам фойдаси ва хавфсизлиги исботланса, рецептсиз сотилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Янги тартибга кўра, дорини рецептсиз сотишга рухсат бериш рад этилса, камчиликлар тузатилганидан ёки хавфсизлигига оид янги маълумотлар пайдо бўлганидан кейин қайта мурожаат қилиш мумкин.

Аввал бунинг учун уч йил кутиш талаб этилган. Ваколатли орган эса янги маълумотлар асосида дорининг рецепт билан ёки рецептсиз сотилишини исталган вақтда қайта белгилаши мумкин.

Киритилди: 17:19 14.11.2026. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар