Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,7 минг кишига ошмоқда

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,7 минг кишига ошмоқда

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,7 минг кишига ошмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 37,7 миллион кишини ташкил этган. Доимий аҳоли сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 фоизга ошган.

Жорий йилнинг бошидан буён 154,6 минг кишига кўпайган. 2025 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 51,5 минг кишига ошган.

Аҳолининг айни пайтдаги (2025 йил 12 апрель ҳолатига кўра) сони қуйидагича:

аёллар сони – 18 миллион 722 минг 26 киши;
эркаклар сони – 18 миллион 993 минг 578 киши.

Киритилди: 15:46 13.04.2025. Ўқилди: 640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!