Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар хоккей чемпионати бошланди

Ўзбекистонда болалар ва ўсмирлар хоккей чемпионати бошланди

Ўзбекистон Республикаси бўйича болалар ва ўсмирлар хоккей чемпионати старт олди. Турнир 14U ёш тоифасидаги жамоалар ўйинлари билан 26-сентябр куни Humo Arena муз майдонида бошланди.

Дастлабки учрашувда Олмаотанинг «Рахимжан» ва Тошкентнинг «Бинкор» жамоалари тўқнаш келди. Асосий вақт 2:2 ҳисоби билан якунланди. «Рахимжан» сафида Янис Кософиди ва Дмитрий Сухов, «Бинкор» сафида эса Тўрахонов Аъзамхон ҳамда Матвей Ильясов ғоллар муаллифи бўлишди. Қўшимча вақтда ҳал қилувчи голни яна Матвей Ильясов киритиб, дубликатга эришди. Шу тариқа «Бинкор» 3:2 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Куннинг иккинчи баҳсида Олмаотанинг «Алма-Ата» жамоаси Тошкентнинг «Humo Sky» жамоасини 7:1 ҳисоби билан мағлуб этди. «Қанотлилар» сафидаги ягона гол муаллифи Егор Воронин бўлди.

Чемпионатнинг қолган ўйинлари ҳам шунчалик қизиқарли ва томошабоп бўлиши кутилмоқда. Мусобақа тақвими ва бошқа янгиликлар Ўзбекистон хоккей федерациясининг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқларда эълон қилиб борилади.

Киритилди: 11:34 27.09.2025. Ўқилди: 490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!