Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда айрим қуш турларини овлашга рухсат берилди

Ўзбекистонда айрим қуш турларини овлашга рухсат берилди

Шу йилнинг 15 августдан айрим қуш турлари, хусусан, каптар, чуррак, бедана ва балчиқчи қушларни овлашга рухсат берилди.

Бу ҳақда Экология вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, қонунчиликка мувофиқ, ҳар йили 1 мартдан 15 августга қадар ов қилиш қатъиян таъқиқланади.

Қолган қушлар ва ёввойи ҳайвон турларига рухсатнома муддатларини Ўзбекистон Республикасининг «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги 627-сонли қонуни 2-иловасидан билиб олиш мумкин.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги барча овчиларни белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий риоя этишга чақирди.

Мавсум давомида қуйидаги қоидаларга эътибор қаратилиши ва амал қилиниши лозим:

  • Ов фақат рухсатнома ва овчилик йўлланмаси асосида амалга оширилади;
  • Қонунга хилоф равишда ов қилиш, рухсат этилмаган ҳудудларда ёки белгиланган миқдордан ортиқча ҳайвон ва қушларни овлаш қатъиян ман этилади;
  • Ов жараёнида хавфсизлик чораларига, айниқса, қурол ва ўқ-дорилардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиниши лозим;
  • Атроф-муҳитга зарар етказмаслик, чиқиндиларни ташламаслик ва табиатни асраш ҳар бир овчининг бурчидир.
Киритилди: 16:59 22.08.2025. Ўқилди: 1184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!