Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда автомобильни сотишда ҳақиқий “пробег”ини яширганлар жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда автомобильни сотишда ҳақиқий “пробег”ини яширганлар жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда эски автомобильни сотмоқчи бўлганлар унинг ҳақиқий “пробег”ини яширганлик учун жаримага жорий этилиши мумкин.

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасида кўзда тутилган. Унда қайд этилишича, ҳозирги кунда ижтимоий хавфли қилмишларнинг янги шакллари, хусусан, фойдаланилган транспорт воситаларини қиммат нархларда сотиш мақсадида одометр кўрсаткичини сохталаштириш ҳолатлари кузатилмоқда.

Шу боис, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни 121−1-модда (транспорт воситасининг одометр кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш ёки одометрни алмаштириш тўғрисида хабардор қилмаслик) билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Унда автотранспорт воситасининг босиб ўтган масофасини кўрсатувчи одометр ускунаси кўрсаткичлари ўзгартирилгани ёки одометр ускунаси алмаштирилгани ҳақида автотранспорт воситасини реализация қилишдан олдин харидорни хабардор этмаслик БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (4,12 миллион сўмдан 6,18 миллион сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси муҳокамаси 20 ноябрга қадар давом этади.

Киритилди: 15:57 12.11.2025. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!