Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда аэротакси хизмати жорий этилади

Ўзбекистонда аэротакси хизмати жорий этилади

Ўзбекистонда аэротакси хизмати ва VIP такси жорий этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Шавкат Мирзиёевнинг БААга расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ҳамда БААнинг Жетех компанияси таъсисчиси Адел Мардини ўртасида учрашув ўтказилди. Унда Транспорт вазирлиги ва Жетех компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Таъкидланишича, ушбу меморандум Ўзбекистон фуқаро авиацияси соҳасида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун замин яратади. Хусусан, Жетех компанияси “Тошкент—Шарқий” аэропортида ФБО шаклида давлат хусусий шерикчилиги асосида VIP ва CIP мижозларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича инвестицион лойиҳани амалга оширади.

Ушбу лойиҳа доирасида кичик авиация соҳасида таъмирлаш, сотиш ва сақлаш хизматлари йўлга қўйилади. Аэротакси хизмати ва VIP такси жорий этилади. Бу эса ўз навбатида туризм соҳасининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади ҳамда VIP мижозлар учун қулайлик яратади.

“Йўловчиларга юқори даражадаги хизмат кўрсатишни таъминлайдиган мазкур лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши пойтахтимиз нуфузи ва жозибадорлигини янада оширишга хизмат қилади. Қолаверса, мамлакатимизда бизнес авиация соҳасида 200 дан кўпроқ юқори малакали иш ўринлари яратилишига эришилади. Бир сўз билан айтганда, Жетех компаниясининг илғор тажрибасига таянган ҳолда мамлакатимизда бизнес авиациясини ишончли ва барқарор ривожланишини таъминлашга эришилди”, дейилади хабарда.
Киритилди: 13:50 14.01.2025. Ўқилди: 881 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!